$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 7 февраль энг муҳим воқеалари дайжести

позитив дайжест

Зарарли ахборотдан болаларни ҳимоя қилиш бўйича нормалар

Интернетдаги зарарли ахборотлардан болаларни ҳимоя қилиш бўйича аниқ нормалар жорий этилади. Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасидаги муҳим ва устувор вазифалар муҳокама этилди. Лойиҳада мазкур қўмита томонидан илгари сурилган “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириладиган зарарли ахборотлардан болаларни ҳимоя қилиш бўйича аниқ нормалар киритиш таклифи ҳам ўрин олган. Ёш болаларнинг доимий ахборот манбаси бўлган интернетдан фойдаланишида аниқ ҳимоя нормаларини жорий этиш муҳим масаладир.

"Боқий Бухоро" 

Қадимий Бухоро воҳасининг маданий-этнографик ва меъморий ўзлигини сақлаш ҳамда уни халқаро ҳамжамиятга янада кенг таништириш мақсадида яна бир йирик лойиҳани амалга оширишга киришилди.

Мамлакатимизнинг туристик марказларидан бири саналган шаҳарда эндиликда 32,6 гектар майдонда “Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парки барпо этилади. “Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парки лойиҳаси қадим шаҳарнинг энг катта ташриф қоғозига айланади ва мамлакатимизнинг дунёда кенгроқ танилишига ўз ҳиссасини қўшади.  

Беларус президенти ташрифи 

Ўзбекистон Республикаси Президенти таклифига биноан Беларус президенти Александр Лукашенко 7-9 февраль кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Ўзаро маҳсулот айирбошлашни ошириш, қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика, коммуникациялар ва бошқа тармоқларда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлиши режалаштирилган.

Ёшлар учун кредитлар 

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. 

2024 йил 1 июндан бошлаб “Ёш тадбиркор” танловини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади ҳамда танловнинг илк маротаба “маҳалла – туман – вилоят – республика” босқичларида ёшларнинг истиқболли бизнес лойиҳа ва ғоялари сараланади. Республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади ва кредит ставкасининг 50 фоизи қоплаб берилиши йўлга қўйилади.