$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 5 февраль энг муҳим воқеалари дайжести

qora0502

Янги эскалаторлар ўрнатилмоқда

Тошкент метрополитени ерости метро бекатларида ўрнатилган эскалаторларнинг ўз хизмат муддатини ўтаб бўлганларини босқичма-босқич равишда янгиларига алмаштиришни бошлади.

10 февралдан 20 мартгача Тошкент метросининг «Халқлар дўстлиги» бекатидаги «Ташкент cитй» мажмуасига олиб чиқувчи вестибюль ёпиқ бўлади. Бу вақтда муддатини ўтаб бўлган эскалатор янгисига алмаштирилади.

Спорт учун 2 триллион

Президент раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. 

Бунда ўртага ташланган мавзулардан бири бу спорт бўлди. Янги мусобақалар ташкил этиб, иқтидор эгаларини топиш муҳим масаладир.

Бу ишни, аввало, маҳаллалардан бошлаш, ҳар ойда волейбол, футбол, бадминтон, теннис ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ташкиллаш йўлга қўйилади.

Жорий йилда спорт соҳасини ривожлантириш учун 2 триллион сўм маблағ йўналтириш кўзда тутилган.

Тиббиёт олийгоҳлари битирувчилари учун иш ҳақи тўланадиган ишлар

Президент соғлиқни сақлаш тизимида устувор йўналишларни белгилаб бериб, соҳада кадрлар муаммосини ҳал қилиш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги бўш иш ўринларини онлине платформага жойлаштириш ва тиббиёт олийгоҳлари битирувчиларини шифохоналарда иш ҳақи тўланадиган интернатура йўлга қўйилади.

“El-yurt umidi” жамғармаси ўрни ўзгармоқда

Президент раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига 116 та олийгоҳни ўрганиб, уларни йириклаштириш дастурини ишлаб чиқиш, уларга “миллий”, “давлат” университети, академия ёки институт мақомини беришнинг аниқ мезонларини белгилаш топширилди

“El-yurt umidi” жамғармаси эса Президент Администрацияси ҳузурига ўтказилиши ва хорижий таълим бўйича янги тизим жорий этилиши белгиланди.

Энди чет элга ёшларни таълим учун юборишда малакали инженер ва технологлар тайёрлашга эътибор берилади.