$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 14 февраль энг муҳим воқеалари дайжести

day14

"Келажак ўйинлари"

Жорий йилнинг 21-феврал – 3-март кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида тарихда илк бор “Келажак ўйинлари” халқаро комплекс мусобақаси бўлиб ўтади. 100 дан ортиқ мамлакатдан 2 мингга яқин спортчи иштирок этиши кўзда тутилган спорт тадбирида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади.

Ушбу халқаро мусобақада мамлакатимиз шарафини виртуал велоспорт, спорт дастурлаш, фижитал-хоккей ва фижитал-пойга каби 4 та спорт туридаги вакилларимиз ҳимоя қилишади.

"Жадидлар йўлаги"

Тасвирий санъат галереясида жадидчилик ҳаракатига бағишланган “Хотира йўлаги” кўргазмаси очилган бўлиб, у 18-февралга қадар давом этади.

Кўргазма куратори Мақсуд Асқаровнинг айтишича, кўргазмадан жами 42 та экспонат ўрин олган. Уларнинг барчаси ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларига оид этнографик эскпонатлар ҳисобланади.

Гектарига 1 миллион

 2024–2025-йилларда тажриба тариқасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни, шу жумладан тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўмдан субсидия ажратилади.

Ўзбекистонда ҳайвонларни сақлаш бўйича мукофотга эришилди

CМС CОП14 доирасида Самарқандда “Champion Night” тадбири бўлиб ўтди. Унда кўчиб юрувчи турларни сақлаш борасидаги улкан саъй-ҳаракатлари ва садоқатлари учун янги CМС чемпионлари мукофотланди.

Ўзбекистон номзоди сертификатини CМС ижрочи котиби Эми Френкел экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовга топширди.  

Беларус тракторлари ишлаб чиқариш Ўзбекистонда

 «Беларус» русумли қишлоқ хўжалиги техникасини йиғишни йўлга қўйиш бўйича лицензия шартномалари имзоланди.

«Минский моторный завод» очиқ акциядорлик жамияти ва «Planeta Servis» масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистонда дизел-генераторлари ва компрессор стансияларини йиғишни ташкил этишга қаратилган янги лойиҳа бўйича келишувга эришди.

Теги :
Jamiyat