2024 йил 13 февраль энг муҳим воқеалари дайжести
Янги туғруқ комплекси, гўштхўрлар ўлкаси, янги “Йўл харитаси” битими, таълимда муҳим тайинлов — куннинг энг муҳим хабарлари.
1 daqiqa o‘qiladi

Янги туғруқ комплекси
Президентнинг “Қашқадарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қарши шаҳрида 200 ўринли янги туғруқхона комплекси барпо этилади.
“Гўштхўрлар ўлкаси”
БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси йилига ўртача 31,6 килограмм мол гўшти истеъмол қилади.
2023 йилда Ўзбекистонда 2,8 млн. тонна гўшт етиштирилган.
Шу билан Ўзбекистон мол гўшти кўп истеъмол қилинадиган мамлакатлар рейтенгида 6-ўринни эгаллади.
Янги “Йўл харитаси” битими
Президентимизнинг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида икки мамлакатнинг ҳудудлараро келишувлари амалга оширилган ҳамда унда Наманган ва Жалолобод вилоятлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамловчи “Йўл харитаси” битими имзоланганди.
Айни кунларда Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Ўзбекистон Республикасини қўшни Қирғиз Республикаси билан боғловчи чегара пости қурилиш ишлари жадал паллага кирди.
Таълимда муҳим тайинлов
Батырбек Каипбергенов Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазири лавозимига тайинланди.
Табиатни асраш йўналишидаги халқаро конфиренсия
Жорий йилнинг 12–17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конференцияси бўлиб ўтади.



