$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 11 февраль энг муҳим воқеалари дайжести

d 11 02

Германия турнирида илк ғалаба

Асосий баҳслар энди бошланмоқда, лекин Нодирбек Абдусатторов Германияда давом этаётган etayotgan “Freestyle Chess G.O.A.T Challenge” турнирининг рапид йўналишидаги баҳслар сарҳисобига кўра, ғолибликка эришди. У 8 та партия якунига кўра 5,5 очко жамғарган.

2023 йилда молиявий хизматлар ҳажми ошди 

Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди. Унга кўра, 2023 йилда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 470,3 трлн сўмга етган. Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 13,7 фоизга ошган. Шунингдек, ўтган йилда молиявий хизматлар ҳажми – 106,4 трлн сўм, савдо хизматлари ҳажми – 110,7 трлн сўм, транспорт хизматлари ҳажми – 108,5 трлн сўм, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми – 32,2 трлн сўм ҳамда таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми – 20,4 трлн сўмни ташкил қилган.

Кадетлар ўртасидаги баҳслар якуни

Туркиянинг Анталия шаҳрида таеквондо WТ бўйича ХИ “Turkish open“ халқаро турнирининг кадетлар ўртасидаги беллашувлари якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 тадан олтин ва кумуш ҳамда 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Жаҳон кубоги натижалари

Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зайнаб Дайибекова Перуда ўтказилаётган жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритди.

Зайнаб мусобақанинг саралаш босқичларида Болгария, Италия, Ҳиндистон, Япония вакилларини мағлубиятга учратди. Шундан кейин у ярим финалда икки карра жаҳон чемпиони венгриялик Шугар Баттаига имкониятни бой берди ва бронза медалига сазовор бўлди.

Жониворларни асраш ва тирикликка ҳурмат

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тошкентдаги элчихонаси томонидан уюштирилган “Catwalk” пиёда юриш тадбири йўқолиб бораётган ёввойи мушуксимонларни асраб қолиш, умуман атрофимиздаги жониворларга нисбатан огоҳликни кучайтиришга қаратилди.

Пойтахтнинг сўлим гўшаси – Миллий боғ ҳудудида иштирокчилар 7 км масофани босиб ўтдилар.

– 2021 йил малика Рима Бандар Ол Сауд ҳазрати олиялари ғояси асосида тузилган “Catmosphire” жамғармаси ташаббуси билан ўтказилаётган тадбирдан кўзланган мақсад, йўлбарс, қоплон, гепард, шер, араб леопарди, пума каби йўқолиш хавфи остидаги жонзотлар муҳофазасига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, – деди Саудиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф Ал-Утайбий.

Теги :
Jamiyat