Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

2024 йил 9 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар, янги вазир, тадбиркорларга солиқларда имтиёзлар, чиқинди ташувчи электромобиль — куннинг энг муҳим хабарлари.

2 daqiqa o‘qiladi

Qora dayjest Қора дайжест

100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар 

Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Ориповнинг маълум қилишича, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури” га кўра 100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади. Бу имкониятдан Камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари бу имкониятдан фойдаланишлари мумкин.

Янги вазир 

Ўзбек шифокори ва 2022 йил 28 декабридан 2024 йил 4 январгача Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимини бажариб келаётган Амрилло Шодиевич Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди.

Тадбиркорларга солиқларда имтиёзлар берилади 

Солиқ кодексига “20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларига, улар яратган янги иш ўринларига қараб тегишли солиқ имтиёзлари ва преференциялар тақдим этишни назарда тутувчи қўшимчалар киритилди. Бунда фойда солиғи ва шахслардан олинадиган даромад солиғидан бошқа барча турдаги солиқларни яратилган иш ўрнига қараб бўлиб-бўлиб тўлаш имкони яратилмоқда.

“Elektro chiqindimobil” 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги чиқинди ташишда электрда юришга мўлжалланган транспорт воситаларидан фойдаланишни бошлади. Бу электромобил Chengdu Shiny Technology компанияси билан ҳамкорликда Eko House чиқиндилар кластери томонидан Хитойдан экспорт қилингани айтилмоқда.