$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 6 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

Дайжест Dayjest

Жазоланган банклар

Марказий банк Банк назорати қўмитасининг 2023 йил декабрь ойидаги 9 та йиғилишда 46 та масала кўриб чиқилиб, 3 та банкнинг айрим операциялари амали чекланди, 2 та банкга нисбатан жарима санкциялари қўллангани ҳақида хабар берилган. Рўйхатга олиш ва рухсат беришда 22 та масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Италия билан шартномаларни ратификация қилди 

Ўзбекистон президенти 3 январь куни Италия билан 2023 йил 8 июнь куни Римда имзоланган шартномаларни ратификация, яъни шартнома давлат олий органи томонидан тасдиқланиши бўйича учта қонунни имзолади. Буларга, ушлаб бериш, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам ва маҳкумларни топшириш кабилар тааллуқлидир. 

Тошкентда водород автобуслар синовдан ўтказилади 

ACWA Power компанияси билан "пилот" лойиҳа доирасида водород газида ҳаракатланувчи автобуслар синови режалаштирилмоқда. Лойиҳа давомида Тошкентга иккита водоробус келтирилади. Биринчи босқичда 3 минг тонна водород ишлаб чиқарилади ва минерал ўғитларга қайта ишланади. Шунингдек, 52 мегаваттлик шамол электр станцияси қурилади. 

Икки нафар жаҳон рейтингдаги пешқадам қиличбозлар 

Халқаро қиличбозлик федерацияси 2024 йил январь ойи учун ёш тоифалари билан спортчилар рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон терма жамоасининг аксарият қисми юқори ўринларда, хусусан, Дилназ Мурзатаева шпага, Фернанда Эррера эса сабля йўналишларининг пешқадамларига айланишган.