$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 22 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

d 22 01

Ўзбекистоннинг янги Эрондаги элчиси фаолияти

2023 йилнинг декабридан Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси этиб тайинланган Фариддин Насриев мамлакат президенти Иброҳим Раисийга ишонч ёрлиқларини топширди.

Иброҳим Раисий Ўзбекистон элчисига фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Боксчи қизлар 

Сербиянинг Сомбор шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги Миллатлар кубоги якунига етди

Энг қувонарлиси, унда иштирок этган қизларнинг ҳаммаси шоҳсупага кўтарилган.

 Олтин медал:

-50 кг: Феруза Казакова

-52 кг: Азиза Якубова

-57 кг: Ситора Турдибекова

-75 кг: Азиза Зокирова

 Кумуш медал:

-48 кг: Саидахон Раҳмонова

-60 кг: Райҳона Қодирова

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

 Бронза медал:

-54 кг: Мухлиса Хушвақтова

-63 кг: Моҳинабону Абдуллаева

-70 кг: Хадичабону Абдуллаева

-81 кг: Олтиной Сотимбоева

Ижарага берилган ер участкаларини бошқа шахсга қайта ижара беришга рухсат берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига бинон 2024 йил 1 мартидан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн ауцион савдолари жорий этилади.

Эндиликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн ацион савдолари орқали 30 йилга ижара берилади.

Урумчи шаҳрида Хитой биринчи ҳудудлараро форуми бўлиб ўтмоқда

Урумчи шаҳрида икки мамлакатнинг 1 200 дан зиёд ишбилармонлари иштирокида Ўзбекистон - Хитой биринчи ҳудудлараро форуми бўлиб ўтмоқда.

Бизнес-форум доирасида “Б2Б” ва “Г2Б” форматларда учрашувлар ўтказилиши, шунингдек, тадбир якунида қатор йирик савдо шартномалари ва инвестициявий битимлар имзоланиши кутилмоқда.