Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

2024 йил 17 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

Шифокорлар учун қўшимча курслар, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишнинг онлине шакли, Ўзбекистон делегацияси қишки олимпиадада ва электр таъминотида режали узилишлар — куннинг энг муҳим хабарлари.

2 daqiqa o‘qiladi

2024 йил 17 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

Шифокорлар қўшимча ўқитилади

Соғлиқни сақлаш вазилрилиги тизимидаги барча шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари, олий ва ўрта махсус тиббий таълим муассасалари профессор педагогик таркиби 18 соатлик превинтив ва предиктив тиббиёт курсларида ўқитилади.

Ўзбекистонда превинтив ва предиктив тиббиётни ривожлантириш режалаштирилмоқда.

Туғилганлик ҳақида гувоҳномани онлайн олинг

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани уйдан туриб, ЙИДХП орқали олиш мумкин. Аввалгидек, ФҲДЙ органларига бориш шарт эмас, навбатлар ва ҳужжатбозлик йўқ ҳисоби. Бунинг учун (my.gov.uz) дан буюртма бериш кифоя. Етказиб беришда, инвойс шакллантирилади ва МҲМнинг 15 фоиз (45,900 сўм) миқдорида ва почта учун 25 000 сўм тўлов амалга ошириш етарли.

Ўзбекистон делегацияси қишки Олимпиадага тайёр

Яна икки кунда сўнг Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида ИВ қишки ўсмирлар Олимпиадаси старт олади. Унда қатнашувчи Ўзбекистон делегацияси Олимпиада шаҳарчасига жойлашиб улгурган. Мусобақада икки спортчимиз, Сабина Режепова ҳамда Рауан Раимқуловлар тоғ чанғиси баҳсларида иштирок этишади. 

Очилиш маросими 19-январга режалаштирилган.

Электр таъминотида режали узилиш

Узоқ фойдаланиш оқибатида эскириб қолган кабелларни ва трансформаторларни модернизация қилиш ҳамда шу орқали истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 17-январ куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча узилади:

Миробод туманида 9:00 дан 17:00 гача "Қорасу" МФЙнинг айрим ҳудудлари;

Учтепа туманида 10:00 дан 13:00 гача "Журжоний" МФЙ ҳамда 14-мавзе, 15-мавзе, 21-мавзеларнинг айрим ҳудудлари;

Олмазор туманида 9:00 дан 15:00 гача "Ҳофиз Кўхакий", "Зарбдор", "Шоший" МФЙларининг айрим ҳудудлари.