Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

2023 йил 5 декабрининг энг муҳим воқеалари

Йил имоми, инфиляция, ҳаракати тикланган троллейбус, Германиядан ажратилган грант — куннинг муҳим хабарлари.

2 daqiqa o‘qiladi

12 5 kun

"Йил имоми"

“Йил имоми – 2023» кўрик танлови ғолибига ҳаж сафари йўлланмаси берилди. Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан ўтказилган танловнинг республика босқичида Тошкент шаҳридаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди имом-хатиби Исроилжон Исмоилжонов ғолиб бўлди. Кейинги ўрин эгалари пул мукофоти билан тақдирланди.

Инфляцияда минимал кўрсаткич қайд этилди

Ноябр ойида инфляция 1,13 фоизни ташкил этди. Бу камида 7 йилдаги минимал кўрсаткич ҳисобланади. 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, сўнгги бир ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 1,3 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари эса 0,7 фоизга, хизматлар эса 1,5 фоизга қимматлаган.

Урганч ва Хива ўртасида троллейбус ҳаракати қайта тикланди

 Қатнов юқори кучланишли электр симлари ва трансформаторларида таъмирлаш ишлари олиб борилгани ҳамда электр энергияси бўйича юзага келган муаммолар сабабли 20-ноябрда тўхтатилганди.

 “Хоразм троллейбус бошқармаси” корхонаси Урганч-Хива-Урганч йўналишида троллейбуслар ҳаракатини қайта тиклади.

Германия Ўзбекистонга 9 млн евролик грант ажратади

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги делегацияси 3-декабр куни Дубайда бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференсияси 28-сессияси доирасида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан қиймати 9 млн евролик (гранд маблағи) келишув имзолади. Лойиҳа "яшил" саноатлаштиришнинг ривожини кўзда тутади.

Беелине бош офисини сотувга қўйди

Беелине компанияси Тошкент шаҳри марказида, Амир Темур хиёбони яқинида жойлашган бош офиси биносини сотувга қўйганини билдирди. Буни эса бош офис бошқа бинога кўчирилиши билан изоҳлашган.

Бундан ташқари, Қоратош мавзесидаги уч қаватли алоқа маркази биноси ҳам сотувга қўйилган.