$
 12658.19
-100.17
 14672.11
-148.0
 161.44
-1.9
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 21 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

positive 21 12 23

 АҚШда "овланганлар”

 АҚШ ҳукумати мамлакатга “эгри” йўллар билан кириб келган 119 нафар ўзбекистонлик фуқароларни ватанига қайтарди. Улар юк ташувчи, ошпаз ва шу каби касбларда ишлаш ва юқори даромад топиш ниятида “сеҳрли диёр” томон йўлга чиқишган эди. Натижада эса Америка қамоқхоналари билан “яқиндан танишишди”.

Табиатга етказилган зиён жавобсиз қолдирилмайди

 Сенатнинг маъқуллаган қонунига кўра, дарахтларни, буталарни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, шикастлантириш ёки бошқа жойга кўчириш учун белгиланган жарима миқдори 5 баробарга оширилмоқда.

Бунда ушбу ҳуқуқбузарлик учун жарима фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробаридан 50 баробаригача (8,5 миллион сўмдан 17 миллион сўмгача), мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 50 баробардан 75 баробаригача (17 миллиондан 25,5 миллионгача) белгиланмоқда.

 Ушбу ҳуқуқбузарлик жарима қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда жарима миқдори фуқароларга БҲМнинг 50 баробаридан 75 баробаригача (17 миллиондан 25,5 миллионгача) мансабдор шахсларга эса 75 баробаридан 100 баробаригача (25,5 миллиондан 34 миллионгача) ошириш ёки ҳуқуқбузарга нисбатан 15 суткагача бўлган муддатда маъмурий қамоққа олиш жазо чораси назарда тутилмоқда.

“Олтин ўлка”

 АОКАда ўтказилган брифингда Тоғ-конь саноати ва геология вазирлиги бошқарма бошлиғи Илёс Жумаев маълум қилишича, фойдали қазилма захиралари бўйича давлат балансида жами 2 537 та фойдали қазилма конлари ҳисобга олинган ва улардан 101 таси олтин, 3 таси эса кумуш конларидир. 

 Олий судда 3 нафар янги судья 

Олий Мажлиснинг Сенатининг 48-ялпи мажлисида олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди. Сенатнинг тегишли қарори билан Элиза Шамсутдинова ва Баҳодир Эргашев 10 йил, Анвар Элмурадов эса муддатсиз даврга Олий суд судьялигига сайланди.