$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 16 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

positive 16

Мол-мулк солиғи тўловлари ошади

2024 йилнинг 1 январ санасидан бошлаб, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг асосий ставкасини сақлаб қолган ҳолда, ўрнатилган минимал қиймат индекси шакиллантирилмоқда.

Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун - 2 млн сўм, бошқа шаҳарлар ва қишлоқлар учун - 1,2 млн сўм, Тошкент шаҳри учун эса 3 млн сўм этиб белгиланади.

6 йил ичидаги энг кучли чақнаш

16 декабр куни қуёшда Х 2,8 интенсивликдаги чақнаш содир бўлган. Бу даражадаги чақнаш охирги бор 2017 йилда кузатилган экан. 

Қуёшдаги чақнаш эса одатда магнит бўронларига сабаб бўлади, бу чақнашнинг натижасида юзага келадиган магнит бўрони эса 16 декабр санасига тўғри келади. 

Магнит бўронлари сурункали ва юрак-қон томир тизимида касалликлари бўлган беморларга салбий таъсир қилиши ва безовталикни келтириб чиқариши мумкин.

2024-йил учун давлат буджети тўғрисидаги қонун муҳокамаси

18-декабр куни соат 10:00 да сенатнинг 48-ялпи мажлиси ўз иш фаолиятини бошлаши режалаштирилган

Мажлисда:

 “2024-йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат буджети тўғрисидаги”;

 “Солиқ ва буджет сиёсатининг 2024-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;

“2023-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги қонунлар кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, иқлим ўзгаришлари тўғрисида Экология вазирлигининг ахбороти тингланади.

“Ёшлар ишсизлигидан холи ҳудуд”га айланган маҳаллалар

Қонунчиликка кўра, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахслар ёшлар тоифасини ташкил этади. 

Ҳар йили 600 мингга яқин ёш меҳнат бозорига кириб келади. 

Жорий йилда эса 236 минг 120 нафар ишсиз ёшлар ва 189 минг 85 нафар мактаб битирувчиларининг бандлиги таъминлангани айтилмоқда. 

2 минг 620 та маҳалла ҳам “ёшлар ишсизлигидан холи ҳудуд”га айланган.