$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 15 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

positive 15 12 23

Ақл ортидан 50 минг доллар

Шахмат шоҳлар ўйини. Бизда эса шоҳлар анчагина ва улар буни бутун дунёга исботлаб бермоқда. 

Канаданинг Торонто шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича Чампионс Чесс Тоур Финалс 2023 турнирида, Нодирбек Абдусатторов 3-ўринни эгаллади.

Умумий мукофот жамғармаси 500 000 доллар бўлган ушбу мусобақанинг якунида эса Нодирбек 50 минг доллар мукофот пулини қўлга киритди.

Ўзбекистоннинг икки компаниясига санкция қўлланди

Япония ҳукумати Россияга қарши санкцияларни кенгайтирган ва чеклов рўйхатидан Ўзбекистоннинг икки компанияси, Алфа Бета Cреативе ва ГФК Логистиc Асиа ҳам жой олган

22-декабрдан амалга ўтадиган экспорт тақиқига Россиянинг 57 та, БАА дан 2 та, Суриядан 1 та ва Ўзбекистонда иккита ташкилот киритилган.

Очилган дарвозалар

Эрон ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун бир томонлама виза режимини бекор қилди.

Эрон ҳукумати 33 та давлатга нисбатан, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам бир томонлама виза талабларини бекор қилди ва бу эронофобияга барҳам бериши ҳамда туризм ривожига катта ҳисса қўшиши таъкидланган.

Янги икки метро бекати синовда

Тошкент метросининг “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишидаги 2 янги бекатда қурилиш якунланиб, синов тариқасида йўловчиларсиз поездлар ҳаракати йўлга қўйилмоқда.

Бу бекатлар Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача қурилаётган “Турон” (13-бекат) ва “Қипчоқ” (14-бекат) бекатларидир. 

Синов натижаларидан сўнг йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлаш вақтлари ҳам эълон қилинади.