$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 25 ноябрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

дайжест uz24.uz кунлик дайжести

Озарбайжон билан иқтисодий ҳамкорлик

2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Озарбайжонга 9,1 миллион долларлик 5,5 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилган. 2023 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшма лойиҳаларни молиялаштириш учун устав капитали 500 миллион доллар бўлган қўшма сармоя фондини ташкил этди. Эндиликда Ўзбекистон билан ҳамкорликда Озарбайжон Республикасида йилига 30 минг автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга завод қурилади. Мамлакатлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.

Тошкентда ичимлик ва оқова суви бўйича янги тарифлар тасдиқланди

Ичимлик суви таъминоти тарифлари жисмоний шахслар учун 1400 сўм, юридик шахслар учун 3000 сўм этиб белгиланди. Олдинроқ сув ресурслари масаласини давлат раҳбари ҳам танқид қилган, юртимиздаги сув нархи ва заҳира ресурсларимиз ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон “ўртача хавфсиз” давлат

Global Peace Index рейтинги томонидан 2023-йилнинг энг хавфли давлатлари эълон қилинди. Ўзига хос тинчлик рейтингида Ўзбекистон 163 та мамлакат орасидан 86-ўринда жой олган эгаллади. Энг хавфли давлат сифатида ҳануз Афғонистон турибди. Кейинги ўринларда Яман, Сурия ва Жанубий Судан келтирилган бўлиб, 2022 йил февралидан бери уруш бўлаётган Россия ҳамда Украина ҳам “қизил” хавф даражасида қайд этилган.

Тошкентда “ақлли” бекатлар қурилади

Эндиликда пойтахтнинг гавжум ҳудидларида “ақлли бекат”лар қурилади. Бу ерда кутувчилар Wi-Fi'дан фойдаланиши ҳамда электрон таблода кутилаётган автобус келишига қанча вақт қолганлигини кўришлари мумкин.

Сайловда янги тартиб

Сенатда депутатларни аралаш сайлов тизими асосида сайлаш кўзда тутилган қонун маъқулланди. Бу ҳолат гендер тенглиги ҳамда аёллар ҳуқуқларининг ҳам муҳофазага олинишида самарали бўлиши кутилмоқда. Чунки, янги қонунга кўра депутатликка номзодлар кўрсатаётганда аёллар сонининг энг кам миқдори 40 фоизгача оширилади.