$
 12228.58
20.5
 14282.98
166.78
 155.96
0.96
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 23 ноябрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

дайжест uz24.uz кунлик дайжести

Бугун 2023 йилнинг 23 ноябрь санаси ва биз куннинг энг позитив хабарларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Самарқанд Юнеско Бош ассамблеясининг 43-сессиясига мезбонлик қилади

Парижда бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессиясида Ўзбекистоннинг навбатдаги, 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди. 

Маълумот учун, ЮНЕСКО Бош конференциясининг сессияси 40 йилдан буён Франция пойтахтида ўтказилиб келинган. 

42-сессия раиси Симона-Мирела Микулеску қабул қилинган қарорни - "Бу дипломатик муваффақият", дея изоҳлаган.

Ўзбекистон тўғридан-тўғри ярим финалга йўл олиши мумкин 

Куни кеча Англия У-17 жамоасини мағлуб қилиб, бутун дунё футбол иҳлосмандларини шокка тушириб қўйган ҳамюртларимиз, эндиликда, франциялик тенгқурлари билан рўбарў келиши керак. Аммо бўлажак рақибларимиз Индонезияда ўтказилаётган ЖЧдан дисквалификация қилиниши мумкин. Гап шундаки, Французлар термаси таркибидаги ўйинчи саралаш босқичида бошқа терма жамоада майдонга тушган. ФИФА қонунларига кўра, бир футболчи айнан бир мусобақада икки хил жамоада ҳаракат қилиши қатъиян ман қилинади.

Ўзбекистон энергетика тизми 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади

Президент Шавкат Мирзиёев энергетика тизмининг қиш мавсумига тайёргарлиги билан яқиндан танишди. Президент ахборот хизмати маълумотига кўра, йил бошида келган аномал совуқдан хулоса қилиб, тизим салоҳияти оширилди. Жорий йилнинг ўтган даврида 675 мегаваттли электр қувватлари ишга тушди. Республика бўйича 100 та подстанция, 11,5 мингта трансформатор ва 34 минг километр тармоқлар янгиланди.

Аҳоли ва корхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида қўшимча 5 миллиард куб метр кафолатли газ манбалари ҳал қилинди. Ерости омборларида етарлича газ захираси жамланди. 

Президент совуқ кунларда энергия ресурсларига бўлган талабни кафолатли таъминлаш мутасаддиларининг ҳисоботини эшитди.

10 ойда қарийб 1,5 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган

Статистика агентлиги маълумотларига қараганда, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 951,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,5 млн тонна мева ҳамда сабзавотлар экспорт қилган. Бу натижа 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 % га ёки 35 минг тоннага кўпайган. Маҳсулотларнинг асосий экспорт бозорлари Россия, Покистон, Қозоғистон ва Хитой мамлакатлари ҳиссасига тўғри келган.