$
 12610.04
8.96
 13720.98
-53.26
 143.28
-0.22
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 21 ноябрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

дайжест uz24.uz кунлик дайжести

Бугун 2023-йилнинг 21-ноябр санаси ва биз куннинг энг позитив хабарларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:


Ойликлар оширилади

Президент имзолаган янги Фармонга кўра, 1-декабрдан соғлиқни сақлаш тизимларидаги ходимларнинг ойлик маоши оширилади. Шавкат Мирзиёев қарийб икки йил аввал 2025-йилга келиб шифокорлар ойлиги $1 000 бўлишига ваъда берган эди.


Энг баланд бино қурилиши якунланди

Ўзбекистондаги энг баланд бино бўлиши кутилаётган Nest One қурилиши якунланди. Баландлиги 267 метр бўлган ушбу иншоот Тошкент телеминорасидан (375 метр) кейин энг баланд технообект ҳисобланса-да, юртимиздаги тураржой бинолари ичидаги биринчи рақамли осмонўпар мажмуа ҳисобланади. Бино қурилиши 2019-йилда бошланган бўлиб, 4 йил давом этди. 


Кутубхона кечаси ишлайди

Эндиликда Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона кечаси ҳам ишлаш тартибига қайтди. Аввалроқ маълум муддат тунда ҳам фаолият кўрсатган маскан “электр энергиясини тежаш” мақсадида эски режимга қайтган ва бу жамоатчиликнинг қизғин муҳокама ҳамда танқидларига сабаб бўлган эди.


Сайёҳлар оқими ошди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, йил бошидан буён 10 ойда Ўзбекистонга хорижлик сайёҳлар оқими 5,5 млн. кишини ташкил қилган. Энг юқори кўсаткичга эга сабаб “қариндошларни йўқлаш” (4,6 млн. киши), энг кичик ҳажмли сабаб “таълим олиш” (14,7 минг киши) эканлиги келтирилади хабарда.


Малайзияга янги рейс

Ўзбекистон пойтахтидан Малайзияга тўғридан-тўғри рейслар сони биттага ортди. Эндликда “Batik Air” авиакомпанияси учоқларида ҳам Тошкентдан Куала-Лумпурга сафар қилиш мумкин. Авваллари мазкур йўналишдаги парвозларни “Uzbekistan Airways”, “IndiGo Airlines”, “Emirates” авиакомпаниялари томонидан амалга оширилган.