$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ҳеч қандай моддий манфаат йўқ, ҳаммаси гуманитар ёрдам”. Яна “плаквенил” можароси

“Ҳеч қандай моддий манфаат йўқ, ҳаммаси гуманитар ёрдам”. Яна “плаквенил” можароси Лазиз Тўйчиев

Бугун Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари, ССВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда яна ЖССТ расман таъқиқлаган “плаквенил” масаласи кўтарилди. Тошкент тиббиёт академияси ректори, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Лазиз Тўйчиев мазкур дори ҳақида гапирар экан, уларнинг ҳаммаси гуманитар ёрдам сифатида келтирилгани, ҳеч қандай молиявий манфаатлар сабабли аҳолига тақатишга уринишлар бўлмаётганини таъкидлади.

“Ҳозиргача ишлатиб келинган гидроксихлорохин (плаквенил) ва унинг аналоглари Ҳиндистон, Польша ёки Туркиядан келадиганлари ҳаммаси тўлалигича гуманитар ёрдамлардир. Бу ерда ҳеч қандай молиявий манфаат йўқ. Бевосита беморларнинг аҳволини яхшилаш, енгил ҳолатларнинг оғирлашмаслиги учун дори воситалар тақдим этиляпти. Манфаатдор демак бемор. Янги қўлланмани тайёрлашда ҳам “манфаатдор бемор – манфаатдор фуқаро” деган мақсадни кўйдик”, деди Л. Тўйчиев.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бир қатор хорижий мутахассислар мазкур дорини коронавирусга қарши қўллаш зарарли эканини маълум қилишганди. Ўзбекистонлик бир қатор шифокорлар ҳам ушбу дорининг акс таъсирларини бир неча бор таъкидлашган. Айримларига бу дорига қарши фикр билдиргани учун таҳдидлар ҳам бўлганди.

Теги :
Jamiyat