$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Янги йил байрамининг эски “дарди”

pirotexnika

Ҳар янги йил арафасида атрофимиз, худдики, уруш майдонига ўхшаб қолади. Ҳамма ердан пақилдоқ ва салютларнинг гумбури эшитилади. шусиз ҳам йилнинг исталган фаслида қоқ ярим кечаси қайсики бир валломатнинг туғилган куни ёки қандайдир сабаблар туфайли салютлар отилар экан, табиийки, безовталанасиз, уйқингиз бузулади. Шу вақтда бир маротаба бўлса-да, божхона вакилларини "эслаб" ўтсангиз, ажаб эмас. Янги йил олди пиротехника олди-сотдиси бутун дунёда авж олади. Бу "тижорат" фаоллашуви ҳам мавсумийдир. Ўз ишининг усталари ушбу мавсумда мумкин қадар кўпроқ пул ишлаб олиш пайида бўлишади.

Маълумотларга кўра, Божхона органлари томонидан 2023 йил 22 ноябрь ҳолатига 67 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларида қиймати 1 млрд 55 млн сўмлик 830 минг дона пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи аниқланган ҳамда ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган.

Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ аниқланган ҳолатлар бўйича жорий йилда 10 та ҳолатда божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.

"Божхона қўмитасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига қаранг, кунора шундай хабарлар берилмоқда. Бугун ҳам Фарғонада 407 миллион сўмлик салют ва пақилдоқлар тўхтатиб қолингани ҳақида хабарни улашамиз. 407 миллион сўм!

Тахминан 30—40 минг долларни шу "иш"га тикаётган "ишбилармон"нинг демакки ишончи аниқ — бу товар ички бозорда сотилишига ишонади!

Харидор ким? Сизу биз! Уларнинг тегирмонига сув қуяётган ўзимиз, ахир. Шуни кимдир сотиб олмаса, жамият бойкот эълон қилса, ўз-ўзида бозорда талаб сўнади ва таклиф ҳам йўқолади.

Аммо, қанийди шундай бўлса! Ижтимоий тармоқларда пиротехника ҳақида салбий фикрлар билдириб, сўнгра "личка"да божхонада ушлаб қолинган пиротехника воситаларидан 3-4 тасини олишни иложисини сўраётганлар йўқ дейсизми?", — деб ёзади Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев ўз саҳифасида.

Пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига доир вазиятлар юзасидан божхона органларининг 11-08 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.