$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Байрамдаги “бомбардимон қурбонлари”

mushak

Байрам ўтди, мушакбозликлар ҳам якунига етиб улгирди. Маълумотларга кўра, мушакбозлик томошасидан жабрланганларнинг қарийб 70 фоизи томошабинларга тўғри келмоқда. 

Асосий жабрланувчилар ўсмирлар

Байрам арафасида, сайтимизда мушакбозлик ва унинг оқибатлари, қандай жароҳатлар келиб чиқиши ҳақида экспертларнинг хулосалари асосида таҳлилий мақола жойланган эди. Хорижий экспертлар эса якуний хулоса сифатида пиротехника қурбонларининг фоиз кўрсаткичларини бериб ўтди. 

Унга кўра, пиротехника томошасида жабрланганларнинг 65 фоизи мазкур шоунинг томошабинлари бўлган.

Шунингдек, 5 ёшгача бўлган болаларда шикастланиш ҳолатлари 14 фоизни ўз ичига қамраб олмоқда.

36 фоиз кўрсаткич билан жабрланганлар 15 ёшгача бўлган болалар орасида бўлса, қолган 50 фоиз билан энг юқори натижа 20 ёшгача бўлган ўсмирларда кузатилган. 

Ўғил болаларда пиротехникага қизиқиш катта бўлсада, жароҳатланиш ҳолатларининг 34 фоизи қиз болаларга тўғри келмоқда. Қолган улуш эса ўғил болаларга тегишли.

Қўл, оёқ, юз — асосий шикастланадиган тана аъзолари

Пиротехника оқибатида куйиш ҳолатлари кўп кузатилсада, асосий жабр кўтувчи тана аъзолари кўз ҳамда қулоқ бўлиб қолаверади. Кўз кўрмай қолиши ҳамда умрбод кар бўлиб қолиш қисқа рохатнинг оғир бадалидир. 

Шунга қарамасдан, тана аъзоларининг шикастланиш ҳолатлари қуйидагича:

  • кўзлар — 15 фоиз;
  • бош, юз ва қулоқлар — 16 фоиз;
  • тана ва бошқа аъзолар — 6 фоиз;
  • тирсаклар — 10 фоиз;
  • қўллар ва бармоқлар — 30 фоиз;
  • оёқлар — 23 фоиз.
Теги :
Jamiyat