$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўлимга сабаб бўлувчи дорилар Ўзбекистонда ҳам сотиляптими?

Дори dori

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибида болаларнинг ўлимига сабаб бўладиган заҳарли модда мавжуд аллергия ва йўталга қарши дори воситалари рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдаги барча дори воситалари бир компанияга тегишли.

Ҳатто ўлимгача бориши мумкин

Ўтган ойда Малдив ороллари озиқ-овқат ва фармацевтика идораси томонидан “Pharmix Laboratories” корхонасида текширувлар ўтказилиб, натижада “Alergo” номли йўталга қарши сироп таркибида заҳарли моддалар борлиги аниқланган. Текширувлар давомида фармацевтика компаниясининг бир қатор бошқа дори воситаларида ҳам ушбу ҳол кузатилган.

ЖССТ хабарига кўра, Покистоннинг “Pharmix Laboratories” компанияси ишлаб чиқарадиган "Alergo", "Mucorid", "Zinsell" сироплари ва "Emidon" ва "Ulkofin" суспензияларининг таркибида . қабул қилиниши мумкин бўлмаган этилен гликол ва диетилен гликол ифлослантирувчи моддаси борлигини маълум бўлди.Лаборатория натижаларига кўра, мазкур дори воситаларида вазни 0,10 фоиздан ошмаслиги чегараланган этилен гликол миқдори 0,62 дан 0,82 % гача аниқланган.

Ушбу ҳолатдан кейин Покистоннинг дори воситаларини тартибга солиш органи (ДРАП – Покистон) томонидан эҳтиёт чораси сифатида “Pharmix Laboratories” компаниясига барча оғиз орқали юбориладиган суюқ дори воситаларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш бўйича кўрсатма берилган ҳамда сифатсизлиги тасдиқланган беш хил сироп маҳсулоти салбий таъсир қилиши, ҳаттоки ўлимга олиб келиши эҳтимолидан огоҳлантирди.

Ушбу дорилар бизда сотувдами?

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан ўзбекистонликларнинг хавотирга тушмасликларини таъкидлаган ҳолда “Pharmix Laboratories” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мазкур дори воситалари мамлакатимизда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси томонидан маълум қилинди.

Ушбу хабарга кўра, жорий йилнинг февраль ойидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва кириб келаётган сироп шаклдаги дори воситалари таркиби диэтиленгликол ва этиленгликол заҳарли моддалари бўйича чуқур текширилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу борада қатъий назорат ўрнатилган.

Даво эмас, бало бўлган дорилар

Маълумот учун, мамлакатимизда рўйхатдан ўтган “Док 1 Макс” дори воситаси таркибида ҳам этиленгликол аниқланган. Ушбу сиропни қабул қилиш орқали қурбон бўлган болалар сони эса 65 нафар. Ҳолат 2022 йил декабрь ойидан бошлаб кузатила бошланган эди. Бугунги кунда ҳам мазкур ҳолат юзасидан суд жараёнларида давом этмоқда. 

Яна бир ҳолатга кўра, Наманган вилоятида болаларнинг таркибида ёд бўлган “Антиструмин” перепаратидан заҳарланиши кузатилган эди. Унда Наманганнинг Чуст туманида 9 та болалар боғчаси тарбияланувчилари ва 2 та мактаб ўқувчилари, жами 70 дан ортиқ бола заҳарланиш билан касалхонага ётқизилган. 

Бундан ташқари, бундан бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода “Карбамазепин” дори воситасининг ичидан чиққан соч ҳақида хабар берган эдик.