$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Шифохона эмас, касалхона(ми?)

shifoxona kasalxona шифохона касалхона

Ўзбекистондаги шифохоналарнинг бирида бемор болага берилган Карбамазепин дориcининг ичидан соч чиққани акс этган видео тарқалди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, видеомурожаат ССВ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан ўрганилмоқда. Мазкур препарат ўрнатилган тартибда лаборатория таҳлилларидан ўтказилгандан сўнг, вазият бўйича қўшимча ахборот берилади.

Сифатсиз дори учун қаерга мурожаат қилиш керак?

“Агарда сиз дори воситаларининг сифатсиз, белгиланган талабларга номувофиқ ишлаб чиқарилган, нуқсонли ҳолатларига дуч келсангиз ёки унинг сифатидан шубҳалансангиз, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига мурожаат қилинг. 

Бунда ўрам ёки қадоқдаги дори воситаси билан бирга унинг харид (товар ва касса) чекини тақдим этишингиз керак бўлади”, — дейилади Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази хабарида.