$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Биотехнологиялар кластери” ташкил қилинади

Дори dori

Эндиликда тиббиёт муасссасаларидаги фармацевтика маҳсулотларига бўлган эҳтиёж йил бошидан шакллантирилиб, аниқ рақамлар интернет сайтларида эълон қилинади.

"Биотехнологиялар кластери"га 60 гектар жой ажратилади 

Шавкат Мирзиёев “Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилиди

Унга кўра, 2024-2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича “йўл харитаси”, фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари ҳамда “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери фаолиятини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Эндиликда, ушбу режалар асосида кластер ҳудудида “Биотехнологиялар кластери” ташкил этилиб, унга қўшимча 60 гектар ер майдони ажратилади.

Тиббиёт муассасалари эҳтиёжи олдиндан қопланади

Қарорга кўра, бу йилдан бошлаб, ҳар йили 1 декабргача тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж шакллантирилади. Мазкур эҳтиёжлар интернет сайтига жойлаштирилиб, йиллик тақсимотлар шу орқали амалга оширилади. 

Энди фақат 1 лотда 1 та маҳсулотни киритиш мумкин бўлади

Будан ташқари,1 мартдан бошлаб давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмларни киритиши мумкин бўлган тизим жорий қилинади.

Барча харидлар марказлаштирилади

Шунингдек, келаси йилнинг 1 январидан босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.

Қарорда маълум қилинишича, жорий йил якунигача ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборлари “Зарур сақлаш амалиёти – ГСП” талаблари асосида ташкил этилади ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминланади.

Маълумот учун, яқинда Давлат солиқ қўмитаси 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кириладиган фармасефтика маҳсулотлари, шунингдек дори воситалари ҳам ҳамда тиббий хизматлар учун қўшимча қиймат солиғи тўланишини эълон қилган эди.