Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Айрим шахсларга пенсия тўланмайдиган бўлди

Ҳукумат қарори билан амалдаги тартибга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

1 daqiqa o‘qiladi

Айрим шахсларга пенсия тўланмайдиган бўлди

Ҳукуматнинг жорий йил 28 ноябрдаги 630-сонли қарори билан Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга тегишлича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, судьялар ёшга доир пенсияни — судья сифатида камида 15 йиллик иш стажига эга бўлган эркаклар — 60 ёшга тўлганда ҳамда аёллар — 55 ёшга тўлганда олишлари мумкин. 

Бунда судьянинг амалдаги ваколат муддати тугамасдан навбатдаги муддатга сайланган ёки тайинланган ҳолларда, истисно тариқасида, олти ойгача бўлган муддат судья лавозимидаги иш стажига қўшилади.

Шунингдек, «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 79-моддаси биринчи қисмининг 1,3,5 ва 10 бандларида назарда тутилган асослар бўйича судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги белгилаб қўйилди.

Қолаверса, пенсионер вафот этган ой учун охиригача олинмай қолган пенсия суммаси ушбу ой учун тўлиқ тўланиши белгиланди.