Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Ўқитувчиларга Жанубий Кореяда малака ошириш имкони берилади

Ғолибларга икки томонлама авиачипталар, ҳар ойлик маош, турар жой ва тиббий хизмат тўловлари тўлаб берилади.

1 daqiqa o‘qiladi

pedagog xodim majlis

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, мактабларда корейс тилидан дарс бераётган ўқитувчилар Жанубий Кореяда тажриба ошириши мумкин.

Ушбу имконият «Ўқитувчилар алмашинуви Корея-Ўзбекистон 2024» лойиҳаси доирасида амалга оширилади.

5 нафар ўқитувчи танлаб олинади

Мазкур лойиҳа асосида танлов бўйича 5 нафар ўқитувчи танлаб олинади. Улар Кореяда 2024 йилнинг 1 мартидан 2025 йилнинг 28 февралига қадар фаолият юритишади.

Шартлар

Ушбу танловда қатнашиш учкн номзодларга бир неча талаблар қўйилади. Ўқитувчи:

▪️Ўзбекистон фуқароси бўлиши;

▪️корейс тилидан (TOPIK) сертификатга,Таълим маркази ёки Кинг Сежонг институтида корейс тили курсларини тамомлаганлик сертификатлари ва бошқа сертификатларга эга бўлиши,

▪️Корея визасини олишда чекловлари бўлмаган бўлиши керак.

Мажбурият ҳам мавжуд

Ушбу имконият тақдим этилар экан, педагогларга бир неча мажбуриятлар ҳам юклатилади.

Масалан, улар олдинги иш жойларига қайтгандан кейин камида 4 йил ишлаб бериш мажбурияти юкланади.

Харажатларни ким қоплайди?

Хорижга бориб-келиш, турар жой, яшаш харажатларичи, деган савол туғилиши табиий.

Ғолибларга икки томонлама авиачипталар, ҳар ойлик маош, турар жой ва тиббий хизмат тўловлари тўлаб берилади.