$
 12778.12
78.98
 14931.23
83.4
 164.01
1.85
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

Payme, Click ва Apelsin Ўзбекистон кассаларида ишлашни тўхтатди

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

Жойида тўловлар, QR-код орқали тўлов, Телеграм каналларида тўлов – барча тўловларни фискаллаштириш бўйича техник ишлар олиб борилаётгани сабабли вақтинча ишламайди, дея хабар берилмоқда Payme телеграм канали.

Таъкидланишича, 2022 йил 1 ноябрдан Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган онлайн касса машиналари, тўлов ташкилотлари ва фискал маълумотлар оператори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик схемаси кучга кирган. Тасдиқланган ўзаро ҳамкорлик схемасидан четга оғишлар солиқ органлари томонидан санкциялар қўлланилишига олиб келади.

Ушбу вазият туфайли бизнинг жамоамиз шошилинч равишда техник ишларни амалга ошириши ва қуйидаги хизматларни вақтинча ўчириб туриши талаб этилади: жойида тўловлар, QR-код орқали тўлов, Payme GO, Телеграм-каналларидаги тўлов ва баъзи бошқа тўловлар.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва имкон қадар тезроқ Payme даги севимли функцияларингизни қайтадан фойдаланишга топшириш устида иш олиб бормоқдамиз", – дейлади маълумотда.

Ўзбекистонда онлайн тўловларга чек қўйилиши жамоатчилик томонидан эътирозларга учрамоқда.

QR-код тўловлар тадбиркорлар учун электрон тўловларни қабул қилиш учун энг арзон имконият эди. Чунки ҳеч қандай харажатга олиб келмаган — тўлов тизимига уланиб, принтерда QR-кодни чиқариб қўйиб, нақдсиз тўловларни қабул қилса бўларди. Нақд пулдан қочиш учун яхши имконият эди, энди яна тадбиркорга ортиқча харажат, истеъмолчига жабр.

Гўёки яширин иқтисодиётга қарши курашиш йўлида танланган ушбу чора Давлат солиқ қўмитасининг «қонун талаблари асосида ишлашимиз керак», деган ақлли баёнотлари билан хаспўшланса керак.

Яна онлайн хизматлар, онлайн тўловлар тизими ривожи зарар кўради, одамлар ўз-ўзидан нақд пул билан муомала қилишга ўтади, бир-икки "ақллининг ташаббуслари"ни деб шунча иш бир жойга тиқилади. Ўзидан тушови қимматга айланмаса гўрга эди", – дея ўз муносабатини билдирди davletovuz.

Теги :
Jamiyat