$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Озода Нурсаидова ваъдасини бажарди

озода 11 озода нурсаидова хайрия


Сардоба фалокатидан жабр кўрган аҳолига кўмак акциялари ҳалигача давом этяпти. Хонанда Озода Нурсаидова ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали қилган мурожаатида фалокатдан жабр кўрган 5 нафар оилага Тошкент вилоятидан хонадон ҳадя қилиши ҳақида билдирган эди.

“Хайрия акцияларидан таъсирланиб, тадбиркор, саховатпеша укам Aкбар Aнваров билан бирга ўзимиз акция ташкил қилдик. Яъни, Сардоба фалокатидан азият чеккан 5 та оилага Тошкент вилоятидан уй ҳадя қиляпмиз. 3 та уч хонали ва 2 та икки хонали уй. Бу, албатта, вақтинчаликка емас, уй ўзларига қолади”, – деганди Озода Нурсаидова. Аммо уйлар жиҳозланмагани сабабли савобталаб кўнгиллиларни ёрдамга чақирган эди.

Бугун хонанда ваъдасига мувофиқ уйларни ўз эгаларига топширгани маълум қилинди. Озода Нурсаидова 5 нафар оилага 4 та 3 хонали, 1 та 2 хонали тўлиқ жиҳозланган, яшаш учун барча шароитлар муҳайё уйларни тақдим қилган.