$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

ОТМ ларда контракт пулларини тўлаш муддати маълум қилинди

ОТМ ларда контракт пулларини тўлаш муддати маълум қилинди

Ўзбекистонлаги олий таълим муассасаларида конторакт тўловини амалга ошириш муддати белгиланди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ, 2020/2021 ўқув йили учун оширилган (ўтиш чизиғига 4 баллгача етмаган) ҳамда табақалаштирилган (56, 7 баллдан кам “суперконтракт”) тўлов-контракт микдорлари:

— ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоизи 2020 йилнинг 1 декабридан;

— иккинчи ярми учун 2021 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланиши белгиланган. Илгари бу пуллар бир мартада тўланиши керак эди.

Шунингдек, олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун контракт пулини ўтказиш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йил 1 ноябрь этиб белгиланган.

Теги :
Jamiyat