Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Учта ОТМ бирлаштирилди. Кейинчи?

ОТМларни бирлаштиришдан мақсад нима эди?Таълим дастурларида қандай ўзгариш бўлади? Талабаларга қайси университет дипломи берилади?

2 daqiqa o‘qiladi

Учта ОТМ бирлаштирилди. Кейинчи?

Республикадаги уч олий таълим муассасаси Тошкент молия институти, Фискал институт, Тошкент давлат иқтисодиёт университети бирлаштирилди. 

Хўш, ОТМларни бирлаштиришдан мақсад нима эди? Таълим дастурларида қандай ўзгариш бўлади? Талабаларга қайси университет дипломи берилади? 

Бу каби саволларга жавобни “Иқтисодиёт соҳалари учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-62-сон, 07.02.2024 й.)дан топиш мумкин.

Қайта ташкил этилди

Қарорга кўра, Тошкент давлат иқтисодиёт университети (унга Тошкент молия институти ва Фискал институтни қўшиб олиш йўли билан) қайта ташкил этилди.

Университетнинг асосий вазифаси нима?

“Таълим — фан — инновация — рақамлаштириш” экотизимини ва соҳани ривожлантиришга қаратилган илмий-инновацион тадқиқотлар трансферини самарали йўлга қўйиш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Бунда университет иқтисодиёт, молия ва солиқ соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда методик таъминот бўйича етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Қайси ОТМ дипломи берилади?

Тошкент молия институти ва Фискал институтда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради. 2023/2024 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига Тошкент лавоат иқтисолиёт университети дипломи берилади.

Хорижий тилда ўқитиладиган гуруҳлар

Университетда 2024/2025 ўқув йилидан бакалавриат ва магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун алоҳида хорижий тилларда ўқитиладиган гуруҳлар ташкил этилади.

Таълим дастурларидаги ўзгариш

Таълим дастурлари халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг дастури асосида босқичма-босқич ишлаб чиқилади.