$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Рухсатсиз автомобиль бошқарган ўсмир ЙТҲ сабабчисига айланди. 1 киши вафот этган

ЙТҲ дамас

Наманганда 16 ёшли йигит рухсатсиз машина ҳайдаб, 3 кишини уриб юборди, дея хабар қилмоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 28 июнь куни соат 12:10 да Наманган вилояти Норин туман Қоратери МФЙ ички йўлининг Ёшлик кўчаси ҳудудида 9-синф ўқувчиси 16 ёшли Э.М. онасининг номига расмийлаштирилган “Damas” русумли автомашинани ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқаради. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмагач, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган пиёдалар 38 ёшли С.Қ. 44 ёшли И.С. ва 43 ёшли М.Р. ларни уриб юборган.

Натижада С.Қ. олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Қолган икки фуқаро чап оёқ сон суяги ёпиқ синиши, ва бош мия чайқалиши каби жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда датслабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.