$
 12711.00
21.0
 13538.49
12.22
 136.31
0.36
weather
+26
Кечаси   +14°

Наманганда ўқувчи севган қизини рашк қилиб мактабдошини ўлдириб қўйди

Наманганда ўқувчи севган қизини рашк қилиб мактабдошини ўлдириб қўйди

2020 йилнинг 7 ноябрь куни соат 22:30 ларда Наманган шаҳар “Сохил” МФЙ ҳудудида 16 яшар ўқувчи рашк сабаб 17 ёшли мактабдошини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ҳабар берди.

Маълум қилинишича, йигит мактабдоши билан “нега мени яхши кўрган қизимга СМС жўнатдинг” дея ўзаро жанжаллашиб кетган ва унинг қорин соҳасига пичоқ билан бир марта қасддан зарба бериб, тан жароҳати етказган.

Тергов-тезкор гуруҳи, ҳодиса жойини кўздан кечириб, Бодомзор кўчасидан оқиб ўтувчи ариқ бўйидан тан жароҳати етказишда фойдаланган ошхона пичоғи ҳамда ҳодиса жойдаги қон доғларига ўхшаш доғларни аниқлаган ва далилларни процессуал тартибда расмийлаштириб олган.

Тиббий маълумотномага кўра, жабрланувчининг баданида қориндаги санчилган, кесилган тарзидаги жароҳати бўлиб, чарви инвентаризацияси, жароҳатидан қон сизиб чиқиши кўрсатилган.

Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жабрланувчи жорий йилнинг 9 ноябрь куни касалхонанинг жонлантириш бўлимида олган оғир тан жароҳати оқибатида вафот этган.

Ҳозирда 16 ёшли мактаб ўқувчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

“Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминланади”, дейилади хабарда.

Теги :
Жамият