$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда илк бор онлайн имтиҳон ўтказилди

Ўзбекистонда илк бор онлайн имтиҳон ўтказилди AMITY universiteti

Тошкент шаҳридаги AMITY университетида биринчи босқич имтиҳонлари онлайн шаклда ўтказилди ва имтиҳонда сунъий интеллект технологиялардан фойдаланилди. Бу ҳақда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Мазкур янги тизим Ўзбекистонда биринчи маротаба жорий қилинган бўлиб, илк бор Тошкент шаҳридаги AMITY университетида қўлланилди. Ушбу тизим имтиҳон пайтида номзодларнинг юзларини, овозларини ва ҳаракатларини таҳлил қила олади. Aбитуриентлар имтиҳон жараёнида тестдан ўтиш учун бошқа ахборот манбаларидан фойдалана олмайдилар. Бу ўз навбатида, имтиҳон жараёнларини ҳаққоний ва шаффоф ўтишини таъминлаб беради, дейилади вазирлик хабарида.

Имтиҳонларнинг биринчи кунида Халқаро тайёргарлик курси (International Foundation Study) йўналиши бўйча жами 700 нафарга яқин абитуриент имтиҳон топширди. Имтиҳон давомида абитурентлар хатти-ҳаракатлари махсус платформа орқали Хиндистон томондан бириктирилган 56 та профессор-ўқитувчилари томонидан назорат қилинган.

Эслатиб ўтамиз, кейинги имтиҳонлар 18 ва 19 июль кунлари бўлиб ўтади.