$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ургут туманида янги ОТМ ташкил этилади

Ургут туманида янги ОТМ ташкил этилади Oliy ta'lim

Самарқанд вилоятидаги университетлар сони яна биттага кўпайди. Вилояти ҳокимининг жорий йил 1 июлдаги қарорига мувофиқ, Ургут туманидаги иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи ўрнида Самарқанд давлат университетининг филиали ташкил этилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Самарқанд давлат университети қабул комиссиясининг маълум қилишича Ургутдаги филиал 2021-2022 ўқув йилидан талабаларни қабул қилади. Унгача филиал учун ажратилган коллеж олий таълим стандартларига мувофиқ қайта таъмирланиб жиҳозланади, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ургут тумани аҳоли сони бўйича мамлакатда 1-ўринда туради ва бу ерда қарийб 600 минг яқин аҳоли истиқомат қилади. Бундан ташқари, қарорга кўра Ургут туманида фаолият кўрсатган Самарқанд давлат университетининг 3-академик лицейи жойлашган бино ва иншоотлар университет ҳузурида аниқ фанларга ихтисослаштирилган иқтидорли ўқувчилар мактабини ташкил этиш учун ажратилади.