$
 12142.10
-52.11
 14079.98
95.66
 150.53
0.56
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбек қизларини Кореяга “узатаётган” ўқув маркази бўйича расмий муносабат билдирилди (+видео)

Ўзбек қизларини Кореяга “узатаётган” ўқув маркази бўйича расмий муносабат билдирилди (+видео)

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги ўқув марказларидан бири ўзбек қизларини Жанубий Корея давлати фуқароларига турмушга бериш билан шуғулланаётгани ҳақидаги видеолар тарқалиб, бу жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирди.


Ўрганишлар давомида мазкур видеолавҳа Тошкент шаҳар Яккасарой тумани “Ҳ.Сулаймонов” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2-Миробод кўчаси 35 уйда жойлашган “SEJONG HAKDANG” ўқув марказида тасвирга олингани маълум бўлди.

Қайд этилишича, “SEJONG HAKDANG” ўқув маркази Ўзбекистонда 1992 йилда қонуний асосда ташкил этилган ва ҳозирга қадар ўзбекистонликларга корейс тили ва маданияти, корейс миллий таомларини ўргатиш мақсадида фаолият юритиб келади. “SEJONG HAKDANG” ўқув маркази раҳбари Хо Со Хенг томонидан берилган маълумотларга кўра, мазкур масканда ҳозирги вақтда 350 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларнинг 31 нафари Жанубий Корея давлати фуқароларига турмушга чиқишган.

Ўқув марказ раҳбари Хо Со Хенгнинг таъкидлашича, “SEJONG HAKDANG” ўқув маркази ўз ўқувчиларига фақат корейс тили ва маданияти, шунингдек, қизиқувчилар учун корейс миллий таомларини ўргатиш билан шуғулланади. Уларни чет элга юбориш ёки Жанубий Корея давлати фуқароларига турмушга чиқишларини ташкил этиш бу ўқув маскани мақсадларига кирмайди. Бу ерда таҳсил олаётган, корейс фуқароларига турмушга чиққан ўзбек қизларининг улар билан танишуви ёки оила қуришига мазкур ўқув марказининг алоқаси йўқ. Бу фуқаролар турмушга чиқиб, ўрнатилган тартибда никоҳни қайд этгандан сўнг бу ўқув марказига мурожаат қилишган.

“Шу ўринда ўз тақдирини кўр-кўрона бошқа миллат вакиллари билан боғлаётган ўзбек қизларига ҳаётга теранроқ қараб, чет элга турмушга чиққан баъзи юртдошларимизнинг аянчли қисматидан тўғри хулоса чиқаришларини сўраб қоламиз.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда “SEJONG HAKDANG” ўқув марказининг келгуси фаолияти атрофлича ўрганиб борилишини маълум қиламиз”, дейилади Вазирлик муносабатида.

Теги :
Jamiyat