Ўзбекистонда октябрь ойида қанча чақалоқ дунёга келди?
Ўзбекистонда октябрь ойида қанча чақалоқ дунёга келди?
1 daqiqa o‘qiladi

Ўзбекистонда 2022 йилнинг октябрь ойида 85 306 нафар чақалоқ туғилгани қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида — 10 272 нафар, энг кам туғилиш эса Сирдарё вилоятида (1990 нафар) қайд этилган.
Октябрь ойида туғилганлар:
- ўғил болалар сони — 44 243 нафар;
- қиз болалар сони — 41 063 нафар.



