$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

ЙТҲ сабабли Оҳангаронда кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги дўкон ёниб кетди

Оҳангарон ёнғин

Кеча Оҳангаронда кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги дўконда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 28 июнь куни соат 14:15 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Оҳонгарон шаҳар, “Гулистон” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги дўконда ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган.

Бунинг оқибатида ушбу ҳудуднинг 190 м.кв. майдони, яъни, дўконнинг шифти ва ички жиҳозлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига зарар етган.

Мазкур хабар юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни ўз вақтида бартараф этадилар. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 90 м.кв. сақлаб қолинди.

Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодисанинг келиб чиқишига “Дамас” ҳамда “Зил”-130 русумли автомобилларининг тўқнашуви сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланган фуқаролар бўйича маълумот келиб тушмаган.