$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда вазият оғирлашмоқда: “Tashkent city”, “Абу Сахий” ва “Мегапланет”да ҳам СOVID-19 аниқланди

коронавирус

Тошкент шаҳрида коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашиб бормоқда. Бу эса карантин чекловларини янада кучайтиришни талаб этмоқда, дея хабар қилмоқда Соғлиқгни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарга кўра, 29 июнь куни 274 нафар бемордан 30 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 20 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди. 

Жумладан, Мирзо Улуғбек туманидаги яшовчи Ш.Ғ.да, Шайхонтоҳур, Миробод, Юнусобод, Сергели ва Учтепа туманларида яшовчи 8 нафар фуқарода, Миробод туманидаги хусусий оёқ кийим таъмирлаш устахонаси эгаси У.У.да, “Мегапланет” савдо мажмуасидаги “София” ширинлик дўкони ишчиси Д.Т.да, Сергели туманидаги “ENTER Engineering” компанияси ҳисобчиси Н.М.да, Республика ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдам ташкил этиш маркази муқобил тиббий комиссияси ҳамшираси Ш.Ш.да касаллик аниқланган.

Шунигдек, Тошкент шаҳридаги “Кристал” савдо маркази кийим-кечак дўкони сотувчиси У.Р.да, Юнусобод туманида яшовчи У.Б.да, “Абу Сахий” савдо маркази ходими С.Қ.да, “Toshkent city” қурилиш объекти ошпази М.М.да ҳам коронавирус қайд этилган.

Аввал хабар берилганидек, мазкур вазиятни ҳисобга олиб Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йил 1 июлдан бошлаб, қатор карантин чекловлари жорий этилмоқда.