$
 12935.27
39.72
 14367.20
28.64
 160.47
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Гулистонда ўз боласини 17 минг долларга сотган аёл қўлга олинди

Гулистонда чақалоғини 17 минг долларга сотган аёл қўлга олинди

Ўз фарзандини 17 минг АҚШ долларига сотган Гулистонлик она қўлга олинди, дея хабар қилмоқда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Сирдарё вилояти бошқармаси ва Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида одам савдоси юзасидан тадбир ўтказилган. 

Маълум бўлишича, Гулистон шаҳар Х.Дўстлиги кўчаси, «Шоҳруҳ» меҳмонхонаси рўпарасида харидор сифатида жалб этилган шахсга Гулистон шаҳарда яшовчи фуқаро 2019 йилда туғилган, вояга етмаган қиз фарзандини 17 минг АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан кўлга олинган.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Теги :
Jamiyat