Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Ўзбекистон дунё бўйлаб очлик рейтингида 21-ўринни эгаллади

Ўзбекистон дунё бўйлаб очлик рейтингида 21-ўринни эгаллади

2 daqiqa o‘qiladi

Фото: "Халқ сўзи" газетаси

Ўзбекистон Республикаси 2022 йилги Глобал очлик индекси (GHI)да 121 та давлат орасида 21-ўринни эгаллади. Бу борада 5,6 баллга эга бўлган мамлакатимизда очлик кўлами нисбатан паст даражада мавжуд, деб топилди.

Бу ҳақда globalhunterindex нашри хабар бермоқда. Ушбу 121 та давлат рўйхатидаги дастлабки қаторлардан Белоруссия, Босния ва Герцеговина ҳамда Чили давлатлари ўрин олган. Сўнгги поғоналардаги учликни эса Сомали Федератив Республикаси, Жанубий Судан ва Сурия республикалари банд қилиб турибди. Аҳолиси тўқ ва ривожланган мамлакатлар эса ушбу рўйхатга киритилмаган.

2022 йилги GHI маълумотларига кўра, сўнгги йилларда очликка қарши амалий чора-тадбирлар сезиларли равишда тўхтаб қолган. Минтақалардаги кўплаб мамлакатларда бу борадаги вазият ёмонлашиб бормоқда. GHI таснифлаш мезонларидан бири тўйиб овқатланмаслик муаммосининг кенг тарқалиши натижасида ҳаётий фаолият учун организми етарли калорияга эга бўлмаган инсонлар улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда. 2021 йилги ҳисоб-китобларга кўра, дунё бўйлаб 828 миллион киши тўйиб овқатланмайди.

Бир-бирига ўхшаш глобал инқирозлар, можаролар, иқлим ўзгариши ҳамда COVID-19 пандемияси асоратлари очликнинг янада кенг тус олишига сабабчи бўлмоқда. Айниқса, Украинадаги уруш глобал озиқ-овқат танқислиги, ёқилғи ва ўғит нархларининг ошишига олиб келди. 2023 йилда ҳам глобал очлик айниқса кам ривожланган мамлакатлар аҳолисига янада кўпроқ хавф туғдириши мумкин.

Ушбу инқироз ижтимоий тенгсизлик, қашшоқлик, нотўғри бошқарув ва жуда ёмон аҳволдаги инфратузилма ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигининг пасайиб кетиши натижасида жиддий оқибатларни юзага келтириш эҳтимоли катта. Кескин ўзгаришларсиз дунёдаги очлик индексидан ўрин олган қуйи даражадаги мамлакатлар ҳаттоки 2030 йилда ҳам муаммоларини бартараф эта олмаслиги тобора аниқ бўлиб бормоқда. Глобал очлик индекси рўйхатидан ўрин олган 44 мамлакатда очлик даражаси юқори бўлиб, бу ўта ташвишли озиқ-овқат инқирози билан боғлиқ.