$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда анормал об-ҳаво кузатилмоқда

bodom 1

Тошкентда шу кун учун энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланишига 0.2°С, Самарқандда эса 0.3°С етмади. Ўртача суткалик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 10-11 даража юқори кузатилган. Хўш, бу кетишда бизни нималар кутяпти?

Ердаги иқлим ўзгаришлари Юпитердаги қизил доғ каби бутун йил давомида сайёрада айланиб юрадиган барқарор бўронли зонани пайдо қилиши мумкин. Бу ҳақида рус иқлимшуноси Алексей Карнаухов Россия радиосидаги “Слушаем!” лойиҳасидаги интервьюсида хабар қилган.

У шунингдек, “Глобал исиш туфайли иқлим зоналари чегарали ўзгариб бормоқда. Сўнгги йилларда биз узоқ Шарқда кўрган нарсалар – шунчаки тизимли сув тошқини, муссон иқлимининг ўзига хос хусусиятларига жуда ўхшайди. Дарҳақиқат, муссон зонаси аллақачон кириб келган ва биз унга кўникишимиз керак.

Шундай прогноз бор ва биз иқлим ўзгаришига муносабатимизни ўзгартирмасак, бу амалга ошиши мумкин: у бутун йил давомида доимий равишда Юпитердаги қизил доғ каби айланади” – деб қўшимча қилган.

1980 йилдан, яъни маълумотлар глобал даражада қайд этилиш бошлангандан бери ва 2017 йил ҳолатига кўра, солиштирадиган бўлсак, Ер сайёрасининг ҳарорати 1 °C га ошган. Бу рақам сезиларли эмасдек кўриниши мумкин, аммо унга сайёра юзасидаги ўртача кўрсаткич сифатида қарайдиган бўлсак, ўзгариш катта эканлигини, оқибатда музликлар эриётганини ва денгизлар даражасининг кескин кўтарилаётганини кўришимиз мумкин. Агар иссиқхона газларининг тарқалиши тўхтамаса, олимлар Ер сайёраси ўртача ҳароратининг 4 °C га ошишини прогноз қилишмоқда. Бу эса қуруқликнинг катта қисмини инсон ҳаёти учун яроқсиз ҳолга келтириб қўяди.

original.jpg (1080×744)

Олимларнинг таъкидлашича, яқин 25−30 йил ичида иқлим янада иссиқлашади ва об-ҳаво шароити кескинлашади. Маржон қоялари ва бошқа заиф яшаш жойлари аллақачон йўқ бўлиб кета бошлади. Атмосферага иссиқхона газлари чиқиндилари назоратсиз равишда тарқалишда давом этса, олимлар бунинг узоқ муддатли жиддий оқибатларга олиб келишидан қўрқишмоқда: булар, дунё тартибининг бузилиши, кенг кўламли миграция, Ер тарихидаги ўсимликлар ва ҳайвонларнинг олтинчи оммавий йўқ бўлиб кетишининг тезлашиши, музликлар эриши, денгиз сатҳининг кўтарилиши ва дунёнинг қирғоқбўйи шаҳарларининг кўп қисмини сув босиши каби оқибатлардир. Ушбу хавфларни келтириб чиқарадиган газлар ҳозирдан ўз таъсирини кўрсатмоқда ва бу бизнинг авлодимиз учун олдимизда турган чуқур ахлоқий саволлар борасида бош қотириш учун бир имкониятдир.