$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди

Фото: Sputnik Фото: Sputnik

14 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 15:42 да зилзила содир бўлди, дея хабар қилмоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Зилзила маҳаллий вақт билан соат 15:42 да содир бўлди. Унинг эпицентр Жиззах вилояти Зарбдор тумани. Магнитуда 3,1, чуқурлик 15 кмни ташкил этди.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи: 

  • – Сардоба туманида 3 балл, 10 км;
  • – Зарбдор туманида 3 балл, 16 км;
  • – Пахтакор туманида 2−3 балл, 26 км;
  • – Оқолтин туманида 2 балл, 32 км;
  • – Ховос туманида 2 балл, 34 км.

Ушбу зилзила 14 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида қайд этилган учинчи зилзила ҳисобланади. Бундан аввал, соат 03:07 да Тожикистонда, 13:01 да Қирғизистонда содир бўлган ер силкиниши мамлакат ҳудудида сезилганди.

Теги :
Jamiyat