Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Ўзбек паспортининг кучли паспортлар рейтингидаги ўрни маълум бўлди

Ўзбек паспортининг кучли паспортлар рейтингидаги ўрни маълум бўлди

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: ижтимоий тармоқ

Ўзбекистон паспорти янги рейтингда 4 поғона юқорилаб 85-ўринни эгаллади. Бу юқорилашга Ўзбекистон паспортини ўзи эмас, бошқа давлат паспортларининг пастлаши сабаб бўлган. Ўзбекистон паспортига эга фуқаролар 59 та давлатга визасиз бора олади.

Ўзбекистон паспорти МДҲ давлатлари орасида сўнгги ўринлардан бирини эгаллади. МДҲ давлатлари Ўзбекистондан юқори ўринларда Россия - 49 (118 та давлат), Беларусь - 68 (78 та давлат), Қозоғистон - 70 (76 та давлат), Озарбойжон - 76 (70 та давлат), Арманистон - 79 (66 та давлат), Қирғизистон - 81 (64 та давлат) давлатлари эгаллади.