$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

«Нурафшон»да ҳам коронавирусга гумон қилингалар учун 12 минг захира ўрни яратилади

«Нурафшон»да ҳам коронавирусда гумон қилингалар учун 12 минг захира ўрни яратилади

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида касалланганлар билан мулоқотда бўлган фуқароларни жойлаштириш учун сиҳатгох, дам олиш масканлари, соғломлаштириш лагерлари, коллежлар ва лицейлар ётоқхоналарида қўшимча 12 мингдан зиёд захира ўрни тайёрланмоқда. Бу ҳақида Милий гвардия матбуот котиби Даврон Жуманазаров АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифинг вақтида маълум қилди.

Шунингдек, вилоятда эпидемиологик вазият кескинлашишини инобатга олган ҳолда, келгусида юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатларининг ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Миллий гвардия қўмондонлиги бошчилигида Нурафшон шаҳрида 24 соатлик режимда фаолият олиб борадиган мувофиқлаштириш тезкор штаби ташкил этилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳар бир туман ва шаҳарда узлуксиз фаолият кўрсатувчи “Call center”лар ташкил қилиниб, улар асосан уй шароитида даъволанаётган беморларга зарур тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, тушкунлик ҳолатига тушиб қолган беморларга психологик ёрдам кўрсатиш, фуқаролардан ўз соғлиғи бўйича келган мурожатларни кўриб чиқиш, юзага келган саволларга консультатив – маслаҳатлар бериш мақсадида 24 соатлик режимдаги иш фаолияти йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, уй шароитида даволанаётган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш, уларга зарурий озиқ-овқатлар, иммунитетни кўтарувчи дори-дармонлар ва бошқа зарурий эҳтиёж молларини етказиб бериш мақсадида вилоятда 31 та мобил гуруҳлари ташкил этилгани айтилмоқда.

Вилоят бўйлаб Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси вакилларидан ташкил топган 44 та гуруҳ 17 турдаги махсус теҳникалар, шунингдек, 482 нафар кўнгилли (волонтёр) жалб этилган ҳолда кунига ўртача 315 та объектларда (262 801 кв.метр майдонда) дизенфекция ишлари олиб борилмоқда.

Карантин талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида жами 3 310 нафар Миллий гвардия ва ички ишлар органлари ходимлари жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда СOVID-19'га гумон қилинган беморлар учун 500 ўринли Тақсимлаш маркази ишга тушгани ҳақида хабар бергандик