$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Нукусда 42 ёшли эркак COVID-19 қурбони бўлди

коронавирус ўлим

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган қорақалпоғистонлик бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида ҳабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи 42 ёшли фуқарода (эркак) жорий йил 3 июль куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги, семизлик 2-даражаси асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. 

Теги :
Jamiyat