Нукусда портлаган уй вайроналаридан фуқаро жасади ва 5 ёшли қиз топилди
Нукусда портлаган уй вайроналаридан фуқаро жасади ва 5 ёшли қиз топилди
1 daqiqa o‘qiladi

Нукус шаҳридаги газ портлаган 4 қаватли уй вайроналаридан бир нафар фуқаро жасади топилди ва 5 ёшли қиз қутқариб қолинди. Уйда яшовчи бошқа фуқаролар эвакуация қилиниб, вактинчалик уй-жой билан таъминланди.
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлагани хабар қилинганди. Фақулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасида қўшимча маълумот берди.
Ушбу воқеа юзасидан Тезкор штаб тузилган ва унинг бошчилигида бахтсиз ходиса содир бўлган уйда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган. Шу жумладан, ушбу уйда яшовчи фуқаролар хатловдан ўтказилиб, ўпирилган том ва пол қисмлари тагида фуқаролар бор-йўқлигига аниқлик киритиш бўйича чоралар кўрилган.
Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қизалоқ турли даражадаги жарохатлар билан қутқарувчилар томонидан чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.
Шунингдек, бино конструкциялари орасидан қидирув-қутқарув ишлари олиб бориш жараёнида бир нафар фуқаронинг жасади топилган.
«Айни вақтда бинонинг конструкцияларини тозалаш ишлари давом этдирилмоқда. Воқеа юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади», — дейилади хабарда.
Ушбу уйда яшаб келаётган қолган фукаролар эвакуация қилиниб, вактинчалик уй-жой ва уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.



