$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Янги йилни тоғ дам олиш масканларида нишонлаш қанчага тушади?

new year

Янги йилни яқин инсонингиз ва оилангиз билан тоғ бағрида нишонлашни режалаштиряпсизми, ундай бўлса биз сига ёрдам берамиз. Тошкент шаҳри ва вилояти тоғ ён бағридаги меҳмон уйлари ҳамда дам олиш масканлари янги йил байрамини нишонлаш учун қандай таклифлар билдирмоқда?

Янги йил дастурига эга бўлган масканлар

Дам олувчилар учун асосий шароитлар яратилган ва кўплаб бинолар қад ростлаган ҳудуд — Чимён. Тошкент вилояти Чотқол тоғ тизмасининг таркибидаги Чимён тоғларида жойлашган “Sky Village” дам олиш маскани Тошкент шаҳридан 60 км ёки бўлмаса 70 дақиқалик йўл узоқлигида жойлашган.

Ушбу маскан янги йил байрами учун қуйидагича нархларни таклиф қилмоқда: Оилавий рақам - 700$ (максимал 2 нафар катталар + 12 ёшгача бўлган 2 нафар бола ёки 4 та катталар)

Лофт Студио - 700$ (максимал 2 нафар катталар + 12 ёшгача бўлган 2 нафар бола ё 3 нафар катталар)

Стандарт хона - 600$ (максимал 2 нафар катталар + 12 ёшгача бўлган 1 нафар бола)

Эконом хона - 600$ (максимал 2 та катталар)


Янги йил байрамини нишонлаш учун яна бир дам олиш маскани бу “Balandda Chimgan” дам олиш маскани. Ушбу масканда 31 декабрдан 7 январга қадар бўлган вақтда тунаб қолиш учун нархлар қуйидагича кўриниш олган:

стандарт (6 кишилик хона) — 6 млн.

уч хонали апартамент (6 кишилик хона) — 6,5-7 млн.

Penthaus — (8-10 кишилик хона) — 10 млн. 

Infinitiy вилла — (25 кишилик) — 20 млн


“Humson Buloq” дам олиш маскани ҳам янги йил байрами учун ўз нархларини эълон қилган. Нархлар қуйидагича:

Стандарт бир хонали — 4,5 млн.

Стандарт икки хонали — 8,5 млн.

Стандарт уч хонали — 12 млн.

Стандарт тўрт хонали — 15 млн.

ярим люкс бир хонали — 5,5 млн.

ярим люкс икки хонали — 10 млн.

люкс икки хонали — 12 млн.

коттеж тўрт хонали — 19 млн.


“Арчазор” дам олиш маскани ҳам янги йил байрами учун ўз менюсини ташкил қилган. Унга кўра:

Стандарт икки кишили хона — 9 млн.

Икки кишилик люкс хона — 10,8 млн.

Deluxe оилавий хонаси — 14,2 млн.

Bungalow икки кишили хона — 9 млн

1 нафар одам учун 1 кечалик ётоқ — 1 млн.

Ўхшаш нархлар

“Пирамида” дам олиш масканининг 31 декабрдан 2 январга қадар бўлган кунлар оралиғида дам олиш нархлари 2 ўринли хоналарнинг нархи 8 миллион сўмдан бошланиши белгиланган. 

“Чорвоқ” оромгоҳида ҳам янги йил байрами кунлари учун дам олиш нархлари 2 киши учун 2 суткага 8 миллион этиб белгиланган. Яна бир қанча дам олиш маскани ва оромгоҳларда худди шу каби ёки шунга яқин нархларни учратишимиз мумкин.

Ҳамёнбоп таклиф 

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри яқинида жойлашган “Янгиобод” дам олиш масканидаги нархлар қолган жойларга нисбатан анча ҳамёнбоплиги билан ажралиб туради. Ушбу масканда дам олиш нархи 31 декабрь куни учун стандарт хоналар нархи одам бошига — 565 минг сўмни ташкил қилади. Қолган кунлари эса, 500 минг сўм эвазига ҳордиқ чиқариб кетишингиз мумкин. Ангрен тоғлари вилоятнинг қолган ҳудудларига нисбатан, ўзининг арчалари кўплиги билан ажралиб туради.

“Дача”лардаги нарх-наво қандай?

Айни вақтда дам олувчилар учун тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли томонидан ташкил қилинган кичик меҳмон уйлари (“дача”)ларнинг нархи жойлашуви ва шарт-шароитларига кўра ўртача 65 доллардан бошланади ҳамда нархлар сизнинг дид ва хоҳишингизга пропорционал тарзида ўсиб бораверади. Таъкидлаш керакки, ушбу фаслда кичик меҳмон уйларининг нархлари нисбатан арзонроқ бўлади. Шундай бўлишига қарамай, янги йил байрами кунлари дам олиш масканларидаги каби бу жойларда ҳам нархлар табиий равишда баландлайди.