$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 13 февраль воқеалари

qora 13

Ерни пуллаган фирибгарлар қўлга олинди

Қашқадарёнинг Қамаши туманида ўтказилган тезкор тадбирда "Ғ.С." фермер хўжалиги раҳбари С.Ч. "Б.М." хусусий корхонасига қарашли яйлов учун мўлжалланган 57 гектар ер майдонини танишлари ёрдамида фуқаро К.Б. нинг номига ижара шартномаси асосида олиб бериши эвазига 350 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Навоий шаҳрида Навоий вилояти кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси юрисконсульти Р.Х. (муқаддам судланган) фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, Кармана тумани “Янгиариқ” МФЙда жойлашган кичик саноат зонаси ҳудудидаги 2,1 гектар ер майдонини “Е-аукцион” электрон платформаси орқали арзон нархда харид қилиб, унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 93 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Тошкент вилояти Чиноз туманида фуқаро И.С. 200 дона, фуқаро А.А. 40 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини жами 9,6 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, И.С.нинг “MATIZ” русумли автотранспорт воситасидан жами 112 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда оқ рангли кукунсимон “Мефедрон” моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган савдо дўкони

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.c” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Д.Т. харидорга “Esse change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан умумий баҳоси 222,1 млн сўмлик 3 175 қути тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари ашёвий далил сифатида олинган.

Судья пора билан ушланди

Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциациясининг Навоий вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди судьяси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Нурота туманида яшовчи фуқаронинг муқаддам бухоролик харидорларга сотган 250 бош қўйларининг пуллари берилмаётгани юзасидан қилган мурожаатини ижобий ҳал этиб бериш эвазига 1 минг АҚШ доллари талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағи ҳисобидан 500 АҚШ доллари ва 6 млн. 250 минг сўм олган вақтида ушланди.

3,7 млрд сўм субсидия маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.E.” МЧЖ масъул шахслари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиб, МЧЖнинг экспорт маҳсулотларини ташишда транспорт хизматлари маҳаллий транспорт корхоналари томонидан кўрсатган бўлсада, “E.I.” хорижий корхонаси билан транспорт хизмати кўрсатиш бўйича шартномалар тузишга эришиб, ушбу корхонага 755 минг АҚШ доллари ўтказиб, капитални четга ноқонуний олиб чиққанликлари, шунингдек халқаро транспорт юк хатларини сохталаштириш йўли билан жами 3,7 млрд сўм субсидия маблағларини олишга эришиб, ушбу маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.