$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 11 февраль воқеалари

Qora

Тунда машиналар баллонини ўғирлаётган гуруҳ ушланди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида автомобил шинаси ўғрилари қўлга олинди. Маълум бўлишича, Янгийўл шаҳрида яшовчи 2001 йилда туғилган Б.И. тенгдоши Ж.А. ва шериги 1997 йилда туғилган Н.Н. билан биргаликда Янгийўл шаҳри, тумани ва Қуйи Чирчиқ туманида ўнга яқин "Cobalt" автомобилларининг шиналарини тунда ечиб олиб, сотиш билан шуғулланган. Улар жиноий йўл билан қўлга киритган маблағларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган.

“Тойлоқтумангаз” ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Cамарқандда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Тойлоқтумангаз» бўлими СУГ хизмати ходимлари И.С., К.Д., И.О. ва Ф.А. ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябр-ноябр ойларида имтиёзли нархда аҳоли хонадонларига етказиб берилган суюлтирилган газ сотувидан тушган 346,9 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Давлатга 7 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган майнинг фермалар 

1−8 февраль кунлари Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўтказилган назорат тадбирларида 23 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 7 миллиард 315 миллион сўм зарар келтирилган.

Хусусан, Фарғона шаҳри ва Фурқат туманида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқаро яшаш хонадонларида криптоактив ва майнинг қурилмаларни электр тармоқларига ноқонуний улаб олган. Бунинг оқибатида давлат манфаатларига жами 7 млрд 14 млн сўм миқдорида зарар етказган.

Уйида 7 кило наша сақлаб келган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 7 килограммдан зиёд наша гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс ушланди. Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 9 февраль куни тумани ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган. Айтилишича, туманнинг Беруний МФЙда яшовчи 1978 йтлда туғилган фуқаро А.Х. яшаш хонадонининг омборхонасида жами 7 кило 170 грамм миқдоридаги наша гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Андижонда икки қаватли уй ёниб кетди

Бугун, 11 феврал куни соат 14:00 да Андижон вилояти, Марҳамат тумани, «Ўзбекистон» МФЙда жойлашган икки қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 7 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 14:06 да етиб бориб, ёнғин соат 14:16 да ўраб олинган ва соат 14:44 да ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Теги :
Jamiyat