$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 9 январь воқеалари

Dayjest Дайжест

Гиёҳвандлик билан шуғулланганлар қўлга олинди

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд вилояти Жомбой туманида яшовчи фуқародан гиёҳвандлик моддаси топилиб, олиб қўйилди. 1983 йилда туғилган фуқаронинг уйи ва ёрдамчи хўжалик хоналари кўздан кечирилганда 31,8 кг марихуана, 2 грамм опий ва 2 дона психотроп дори воситаси топилган. Шунингдек, Самарқанд вилоятида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида 1991 йилда туғилган Р.А. ва 1992 йилда туғилган Б.М. маҳаллий фуқарога 198 дона “Зардекс” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди. Мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразмда ота 14 ёшли ўғлини аёвсиз калтаклади

Ижтимоий тармоқларда отаси урган боланинг юзи ва бошида кўкариш ҳамда чандиқлар борлиги акс этган видео тарқалди. Унга кўра, 51 ёшли А.Х. ўғлини ахлоқсизликка йўл қўйгани важи билан калтаклаган. Воқеа 7 январь куни содир бўлган. ИИВ воқеа Урганч шаҳрида бўлганини ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширувлар бошланганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан Урганч шаҳар Ички ишлар органлари томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Фарғонада салкам 5000 та истеъмолчи “свет”сиз қолди

Бугун тушга яқин Фарғона вилоятидаги 110 кВли “Л-Чархий-2” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Бунинг натижасида Учкўприк, Бағдод ва Бувайда туманларида 4 900 та истеъмолчилар электр таъминотидан узилган. 4 соат атрофида Фарғона вилоятидаги ушбу тармоқда юзага келган носозлик бартараф этилиб, учта туман истеъмолчиларининг ҳам электр таъминоти қайта тикланди.

Бухоро аэропорти чекланди

Бухорода бўлаётган кучли чанг бўрони натижасида Бухоро аэропорти фаолияти вақтинча чекланди. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли иккита рейс Самарқанд ва Навоийдаги муқобил аэродромларга йўналтирилди. Бунга кўра, "Turkish Airlanes" авиакомпаниясининг Истанбул-Бухоро йўналишида ТК-266 рейсини амалга ошираётган самолёт чанг бўрони туфайли белгиланган аэропортга қўна олмади. Экипаж Самарқанддаги муқобил аэродромга учишга қарор қилди. Маҳаллий вақт билан соат 15:20 да бортида 62 йўловчи бўлган самолёт Самарқанд аэропортига қўнди. Шунингдек, “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича ҲЙ-23 рейсини амалга ошираётган самолёт Навоийдаги муқобил аэродромга йўл олди. Тошкент вақти билан соат 15:25 да бортида 139 нафар йўловчи бўлган самолёт Навоий аэропортига қўнди.