$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 6 январь воқеалари

Қора дайжест Qora dayjest

Диний оқим аъзоси қўлга олинди

"Жиҳодчилар" диний-экстремистик оқимига алоқадорлиги учун тўққиз йил қидирувда бўлган фуқаро 6,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. У март ойида Туркия полицияси томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди.

АҚШ можароси 

Марғилонда фуқаро Ф.Т. фуқаролар Т.Х. ва М.Н.ни Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш эвазига уларнинг жами 24 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси яъни фирибгарлик билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текин кийим қимматга тушди

Тошкентдаги савдо дўконларининг бирида бепул кийим-кечак тарқатилиши сабаб тартибсизлик юзага келди. Дўкон раҳбари оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузгани учун 5,1 млн сўм жаримага тортилди. Шунингдек, дўконнинг 9 нафар ишчисига ҳам маъмурий баённома расмийлаштирилган.  

"Шумахер"лар 15 суткага қамалди

19 ва 20 ёшли йигитлар ярим тунда Чилонзор тумани ҳудудида хавфли дрифтларни амалга ошириб, аварияли ҳолатларни юзага келтирган. Ўрганиш ишлари давомида уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги маълум бўлди.  

2 нафар вояга етмаган шахсларнинг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан чора кўрилиб, профилактика ишлари олиб борилган. 4 нафар қоидабузарга эса жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.