$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 26 январь воқеалари

1 27

Бир оиланинг 6 қурбони

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 6 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумларнинг ўлими сабаби сифатида ис газидан ўткир заҳарланиш ва ўткир юрак нафас етишмовчилиги кўрсатилган. Ўрганишлар натижасига кўра, мўри иситиш қозонидан ностандарт ҳолатда ташқарига чиқарилган, оқибатда полиэтилендан ишланган мўри қизиши сабабли киришган жойидан чиқиб кетган. Шу тариқа, хонага ис гази тўпланиб қолган.

"Ипподром"да ЙТҲ содир бўлди

Куни кеча соат 02:20 да туманнинг Бунёдкор кўчаси Чилонзор буюм бозори қаршисида 20 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги "Malibu" ҳамда 27 ёшли ҳайдовчи бошқарган "Spark" автомашиналари иштирокида мазкур ҳолат содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида "Spark" ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Шу машинанинг бир нафар йўловчиси эса жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

335 миллионли электр энергияси ўғрилари ушланди 

Гулистонда “E.O.” хусусий корхонаси, “M.S.”, “S.U.” МЧЖ масъул шахслари умумий овқатланиш шохобчаси ва савдо дўконини ҳеч қандай ҳужжатсиз ўғрилик йўли билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, электр трансформаторига ўрнатилган электр энергиясини ҳисоблаш приборига қасддан ташқи таъсир ўтказиб, жами 335,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Ўн суткалик қамоқ

Фарғонада сув таъминоти назоратчисини ҳақорат қилган эркак 10 суткага қамалди. У қарздорликни ундириш учун келган ходимни жамоат жойида ҳақорат қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган.

Теги :
Jamiyat